Форум-kafolat.uz > Sug'urta bo'yicha > Суғурталаш вақтида транспорт воситаси қай тарзда бахоланади?
Просмотры: 552 Ответы: 1 Вопрос: Суғурталаш вақтида транспорт воситаси қай тарзда бахоланади?

on

0  1

user - задал вопрос (на модерации)

Время: 2018-06-11 10:43:02  |  Раздел: Sug'urta bo'yicha  |  Теги: Sug'urta Pul

Транспорт воситасини унинг хақиқий (суғурта) бахосидан ошмаган суммада суғурталаш мумкин. Янги транспорт воситасининг хақиқий бахоси, сотувчи ташкилотнинг транспорт воситаси сотилиш вақтида берган маълумотнома-хисоби асосида ёки савдо ташкилотларининг ўртача чакана нархлари асосида аниқланади. Фойладанишда бўлган транспорт воситаларининг бахоси суғурталовчи (мижоз) билан келишган холда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили ва техник холатидан келиб чиқиб, суғурта компанияси эксперти томонидан белгиланади.

Ответы: 1

off

2  1

user - Ответил

Vaqt: 2018-06-11 10:43:02

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" Aksiyadorlik Jamiyati

1997-йил 14-мартда Вазирлар Махкамаси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов томонидан 144 сонли "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" Aksiyadorlik Jamiyati ни ташкил этиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Компаниянинг мақсади: Миллий суғурта бозоридаги етакчилардан бири бўлиш, ишончли, мустаҳкам, профессионал ва динамик тарзда ривожланиб борувчи компания мавқэйини махкам ўрнатиш.

Компаниянинг миссияси: Ҳамёнбоп ва фуқароларнинг талабларига жавоб бера оладиган суғурта хизматларини таклиф этиш йўли орқали Ўзбекистон фуқаролариниг хаёти ва фаровонлигини ҳимоя қилиш.

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ўзининг миссияси ва олдига қўйган мақсадларни амалга оширишда бир қатор иш юритиш принциплари бўйича бошқарилиб келади ва уларга риоя этиши туфайли компаниянинг фарқли жиҳатлари мавжуд:
  • Ошкоралик, масьулиятлилик ва ҳалоллик;
  • Мижозлар билан бардавом ва икки томонлама фойдали муносабатларга интилувчанлик;
  • Суғурта битимларини ўтказишда ишончлилик, қонунийлик ва эффективлиликни таьминлаш, ўзига қабул қилинган мажбуриятларнинг сифатилилигини ва уларни ўрнатилган муддатларда бажарилишини кафолатлаш;
  • Ишбилармонлик этикасига риоя этиш;
  • Рақобатбардош суғурта хизматларининг кенг спектрини таклиф этиш;
  • Мижозларга юқори даражадаги комплекс ва сифатли хизмат кўрсатиш;
  • Интенсив равишда янги информацион ва бошқарув технологияларини жорий этиш;
  • Компания барча ходимларининг юқори профессионал таёргарлиги ва компетентлигини таьминлаш;
  • Мамлакатдаги суғурта маданияти даражасини юксалтириш;
  • Замонавий бошқарув услублари;
  • Янги савдо ёналишларини шакллантириш ва борларини кучайтириш;
  • Ходимларнинг доимий равишда квалификацияларини ошириш ва ўқитиш тизимини яратиш;
Устав капитали: бугунги кунда рўйхатга олинган ўзгартиришларга биноан компаниянинг шакллантирилган устав капитали 29,9 млрд. сўмни ёки 15,3 млн.евро. эквивалентини ташкил этади.

Минтақавий тармоқ: Ҳозирги вақтда Республиканинг барча минтақаларида компаниянинг минтақавий тармоғи 194 тани ташкил қилади, шулардан, 15 та филиал, 38 та бўлим ва 141 та суғурта марказлари фаолият кўрсатади. 

Бозордаги ўрни: "SAIPRO" ахборот-рейтинг агентлигининг маьлумотига кўра 2016 йил якунлари бўйича компания:
  • Шартномалар сони бўйича 2-ўринда;
  • Суғурта мукофотлари бўйича 2-ўринда;
  • Суғурта тўловлари бўйича 2-ўринда.

Разделы:
Облако тегов