Онлайн консультант
 Новый заказ
Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш Жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурта қилиш Спорт Она ва бола Страхование школьников от несчастных случаев Страхование на случай онкологических заболеваний Мен ва менинг фарзандим Obod xonodon Нуроний КАСКО Страхование водителей от несчастных случаев Болажон Семейный Страхование газового оборудования ОСГОВТС
 Мои заказы

"Kafolat SK" AJ yangiliklari

Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Навоий вилоятининг Хатирчи ва Кармана туман хокимлиги мажлислар залида агентлик,республика тижорат банклари масъул ходимлари, ССП, "Кафолат суғурта компанияси" АЖ, туман хокимлиги масъуллари ва тадбиркорлар иштирокида семинар-учрашув бўлиб ўтди

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ ходимлари халқаро қайта суғурта саммитида иштирок этди

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ ходимлари халқаро қайта суғурта саммитида иштирок этди

3-4 октябрда,Санкт-Петербургда Россия Миллий қайта суғурта компанияси томонидан Россия банки кўмагида ташкил этилган 2-чи Халқаро қайта суғурталовчилар саммити бўлиб ўтди. Саммитда “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ вакили - қайта суғурталаш ва халқаро алоқалар департаменти бош менежери Жасур Жорабаев иштирок этди.

Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув Самарқанд вилоятида ўтказилди

Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув Самарқанд вилоятида ўтказилди

Куни кеча 5 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳокимияти биносида Тайлоқ, Жомбой, Булунғур, Пайариқ, Оқдарё, ва Самарқанд туманларининг ҳамда Пастдарғом тумани ҳокимияти биносида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Нарпай, Иштихон ва Қўшработ туманидаги тадбиркорлар иштирокида ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ, вилоят, туман ҳокимияти вакиллари ҳамда тижорат банклари ва ОАВ лар иштирокида навбатдаги учрашув ўтказилди.

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ 9 ойда деярли 25,0 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлади

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ 9 ойда деярли 25,0 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлади

2019 йил 1 октябрь ҳолатига компания томонидан 5570 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 24,7 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган

ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида навбатдаги учрашув ўтказилди

ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида навбатдаги учрашув ўтказилди

2019 йил 2 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳаридаги қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлими биносининг мажлислар залида ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ, вилоят, туман ҳокимияти вакиллари ҳамда тижорат банклари ва ОАВ лар иштирокида Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Ширин, Ховос, Сирдарё, Мирзаобод, Сайхунобод, Гулистон, Оқ Олтин, Сардоба, Боявут туманлари тадбиркорлари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклайди

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклайди

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин кўнгилдан самимий муборакбод этади

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги учрашув ўтказилди

2019 йил 27-28 сентябрь кунлари Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят ҳокимиятлари ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликда ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, семинар-тренинглар ҳамда «ОЧИҚ МУЛОҚОТ» ўтказиш режа-графикка асосан навбатдаги семинар-тренинг ўтказди.

Компания раҳбари ёшлар билан учрашди

Компания раҳбари ёшлар билан учрашди

Куни кеча, “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ Бошқаруви раиси компания Бошқаруви, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ҳамда Андеррайтинг маркази филиали ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммолари, орзу-интилишлари, ғоя ва ташаббусларини тинглаб очиқ мулоқот ўтказди.

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди

2019 йил 26 сентябрь куни “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ Бошқаруви биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 29 апрелда қабул қилинган ПҚ-4300-сонли “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди